Translation is not possible.

۞ «Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз», ۞ [Аъроф: 182].

• Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтди:

«Ҳар қачон бир гуноҳ, хато қилишса, уларни бирон неъмат ила неъматлантирдик ва уларга истиғфор айтишни унуттирдик».

┅════════●════════┅

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Инсон ўзидаги нуқсон-камчиликларни билатуриб эътибор бермаса ва тўғрилашга ҳаракат қилмаса, у кишига катта бало етибди».

«Талбис иблис», 136-бет.

«(Модомики,) сен улар ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. (Модомики,) улар Аллоҳга истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азоблагувчи эмас». [Анфол: 33].

قال ابن عباس رضي الله عنهما : كان فيهم أمانان :النبي ﷺ والاستغفار فذهب النبي ﷺ وبقي الاستغفار .

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Уларда (Аллоҳни азобидан) икки омонлик бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда истиғфор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кетдилар ва истиғфоргина қолди», дедилар.

«Тафсир Ибн Касир», 2/372»

Send as a message
Share on my page
Share in the group