9 month Translate
Translation is not possible.

У кун фақатгина бир мато парчаси ёқилмади, балки Роббимнинг ҳижоб ҳақидаги ояти ўтга отилди.

У кун фақатгина ҳаё ёқилмади, балки эркакларнинг шаъни-шарафи, орияти,

эркаклигининг кули кўкка совурилди.

У кун Aллоҳнинг амри, шариатнинг буйруқлари оёқ-ости қилинди.

Диннинг котта бир бўлимига кучли зарба берилди ва у зарбанинг таъмини ҳали ҳам тотябди Туркистон халқи.

Ўша зарбанинг заҳри шунчалар заҳарладики халқимизни.

Авратни ёпишни фарз эмас,

”Ибодат либоси” дея атай бошладилар.

Ўзбек аёлларининг ҳатто соясидан ҳам инсонлигини билиб бўлмайдиган даражада юрганларини унутиб, ўзларини ҳатто сояларини кўрганда ҳам шаҳватлар уйғонадиган “Номуссизга” айлантирдилар.

Ҳозир бирорта ҳижобли аёлни кўрсалар вахший ҳайвон кўргандай даҳшатга тушадилар.

Шунча балони бошимизга очиб берган бу кунни қайси БЕТ билан байрам қилябсизлар?!

Яна уялмасдан эркакларни шу байрам билан аёлларни табриклаши ачинарли.

Ҳуддики

“Сизларга бузуқлик, бизга даюслик муборак” дегандек туюлади.

Aгар қалбингиз қабул қилса бемалол нишонлайверинг “Муслималар очилган” кунни.

“Биз ҳам мусурмонмиз Худо борлигига ишонамиз.”-дея Мусулмонликни даъво қилганларинг учунгина исломнинг шартларини эслатиб қўйдим xолос.

Исломда кўнгил хоҳлаганига ёки ҳамма қилганга эмас, Aллоҳ буюрганига эргашилади тамом вассалом!

Осиё Абдулазим қизи

t.me/Vardatul_jannah

#Ислам

Send as a message
Share on my page
Share in the group