Translation is not possible.

Аввал ўз нафсинг устидан ғалаба қозон

• Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ жума куни хутбада экан бир ёш йигит ўрнидан туриб:

- Қудус душман қўлида бўла туриб бундай ваъз-насиҳатларнинг нима кераги бор?! Жиҳод қилмаймизми?! Қудусни қайтариб олмаймизми?! -, дебди.

• Салоҳиддин унга жавоб қайтармабди.

• Эртаси тонгда бомдод намозини ўқиб, ортига ўгирилибди ва:

- Кечаги йигит қани?!-, деб сўрабди.

• Унинг бомдодга чиқмаганини айтишибди.

• Шунда Салоҳиддин Айюбий:

- Ўз нафсини енга олмай бошқалардан душманни қандай енгиш ҳақида бонг урадиганлар орамизда борлиги Қудусни қайтариб оломаётганимизнинг бош сабабидир!-, деган экан.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group