10 month Translate
Translation is not possible.

#МУНОСАБАТ

МУШТУМ  ҚОЛСИН  -

                 МУШТУМ  ҚОЛСИН

Биз шундай бир “хасис” халқмиз -

Биздан бошқа - “бой” ўтмайди.

Фестивалга, пул сочамиз,

Лек журналга пул етмайди!..

Қуражакмиз, ўнлаб бино,

Иқтисод зўр - ислоҳот зўр.

Маърифатни тарғиб қилган,

Бир “муштум”нинг аҳволин кўр.

Қодирийни “муштум”и, - у,

Туркистоннинг бўлган саси.

У бизга-ку, бўлур тарих,

Жадидларларнинг бор нафаси.

Жулқунбойдан қолган меърос,

Босилғондир ўткир, шеърлар!

Ахир унинг шашти - билан,

Ўз номи-ла, МУШТУМ дерлар!

Сарф қиласиз, бошқа ишга,

Миллион - милярд халқ пулини.

Адабиётсиз - жамият,

Ўткир қилмас, халқ тилини!

Рўзномалар қолсин элга,

Бизга ҳақгўй журнал керак.

Муштум кетса, англаймиз-ки,

Ўткир руҳлар - ўлди демак...

Жадидларнинг мулки бўлиб,

Туркистонни - ёдга солсин.

Ноиблардан, қилгум талаб,

Муштум қолсин, муштум қолсин!..

© Абдувоҳид Сувонов

6-Март 2024

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group