Translation is not possible.

Мен 1996 йил 28 июнда Бош вазир бўлдим.

Мен парламентдан етарли ишонч овозини олдим ва Бош вазир ўриндиғига ўтирдим.

Менинг биринчи ташрифимга келган АҚШ элчиси эди. У менга шундай деди;

"-Биз сизнинг даъвонгиз Ислом эканлигини яхши биламиз. Сиз бош вазир бўлдингиз. Бизга бу ёқмайди, лекин биз биргаликда ишлашимиз керак. Мен сизнинг олдингизга келдим ва мен сиз билан келишиб ишлашимиз мумкинлигини айтаман.

Бизда 6 та шарт бор:

#Биринчиси; "Сиз Эрон билан тижорат муносабатларингизни 50 миллион доллардан оширмайсиз."

#Иккинчиси; "Сиз Эронга бормайсиз."

#Учинчиси; Сиз АҚШ базаларига тегмайсиз."

#Тўртинчиси; "Сиз бошқа мусулмон давлатлари билан савдони кўпайтирмайсиз."

#Бешинчиси; "Сиз бизнинг ҳарбий ишғол кучларимизни ҳайдамайсиз.

#Олтинчиси; "Сиз Ироқ қувурини очмайсиз."

Машҳур буюк вазиримиз Али Пошшонинг сўзлари бор; «Муҳим бир иш қилишни хоҳлаганимда, аввал Россия элчиси билан гаплашаман. У нима деса, мен бунинг аксини қиламан.

Мен эса АҚШ элчисининг айтган сўзларининг аксини қилдим.

Мен биринчи ташрифимни Эронга қилдим. "Сиз Эрон билан тижорат муносабатларингизни 50 миллион доллардан оширмайсиз." - уларнинг айтишича, фақат табиий газ бўйича келишув 2,5 миллиард долларни ташкил этди.

Ва мен шуни уларга таъкидладимки; Туркия ва Эрон ўртасидаги савдо сотиқ 10 миллиард доллар, Германия ва Франция ўртасидаги савдо-сотиқ қанча бўлса, шунча бўлади дедим.

15 кундан кейин АҚШ давлат котиби Уоррен Кристофер Анқара элчиси Гроссманга -: "Сиз нима қилиб бўлса ҳам, ҳарбий инқилоб қиласизми, нима қилсангиз қилинг Рафоҳ партиясини ҳокимиятдан узоқлаштиринг", деган крипто мактуб юборди. Ушбу крипто бизнинг қўлимизда турибди.

Аммо биламан, Исроилнинг мақсади бу ердаги инқилобнинг мақсадига эришишига йўл қўймаслик учун зарур бўлган барча нарсани қилишади.

Ва эҳтиёт бўлинг, бунга имконият берманг. Чунки сионизм микроби 5700 йиллик жуда қадимий бир микробдир.

Туркия собиқ бош вазири Нажмиддин Эрбакан©️

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group