Translation is not possible.

Ойларнинг султони

🕌 Рамазонга ҳозирланинг!

▪️Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.

▪️Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.

▪️Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.

▪️Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.

▪️Нафл ибодатларга одатланинг.

▪️Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.

▪️Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.

▪️Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.

▪️Қуръон ёдланг ёки такрорланг.

▪️Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.

▪️Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.

▪️Ейиш-ичишни камайтиринг.

▪️Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.

▪️Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.

▪️Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.

▪️Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.

▪️Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.

▪️Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.

▪️Нафл ибодатларга риоя қилинг.

▪️Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.

▪️Уйингиз ва оилангизни Рамазонга зарур нарсалар билан тайёрланг.

▪️Чекишдан халос бўлинг (агар чекувчи бўлсангиз).

▪️Рўза аҳкомларини ўрганинг.

▪️Тунда ухламай бедор юришдан узоқлашинг.

▪️Дуони кўпайтиринг.

▪️Камчилик ва нуқсонлар учун нафсингизни маломат қилиб боринг.

▪️Ниятингизни яхшилаб олинг.

▪️Амалларингизни тартибга солиб олинг.

▪️Рамазонни тавба билан бошланг.

▪️Ўзингиздан ўзгаларнинг ҳам ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Send as a message
Share on my page
Share in the group