Translation is not possible.

Инсон ақлини синаб кўрмоқчи бўлсанг, у билан бошқа бир инсон ҳақида суҳбатлашиб кўр. Агар у ҳақида фақат ёмон тарафларини гапирса, билгинки, унинг ички олами хароб, марифатсиз жоҳилдир. Агар яхши тарафларини гапирса, унга айрим айб-камчиликларини эслатиб кўр. Агар ҳаммада ҳам камчилик бўлади, ҳамма ҳам адашади каби сўзлар билан уни оқлашга интилса, билгинки, у инсоннинг ботини обод ва қалби покдир. Мўмин доим биродари номуси саломат бўлиши учун курашади.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group