Ummalife ҳақида ўзимнинг шахсий фикр мулоҳазаларимни билдиришни ният қилдим.Бу платформа жуда муҳим ва айни замонида ўзбек мусулмонлари томонидан қайта кашф этилди десам хато қилмасам керак.Устоз Мубашшир Аҳмад таклифи билан кўпчилик ёппасига рўйхатдан ўтишди.Мен сал олдинроқ хабар топиб вақтим бўлса эфиопияликларнинг нимадир ёзганларини тушунмасдан расмлари,видеоларидан илғаб маъносини олардим.Таржима қилишни қўшиб жуда катта янги қадам қўшишди.
Бу платформанинг ютуғи учун Аллоҳга таваккул қилиб иш бошлаганлардан ташқари биз ҳам маъсулмиз.
Тартиб интизомга,жоиз ўринда фикрлар қарама- қаршилигига тоқатли бўлишни,ўзаро тортишмасликни ва ҳакозо хурмача қилиқларимизни ташлаб ,одобли халқ эканимизни намуна қилиш фурсати етди.Ҳаммамиз ўтган улуғ ота боболаримиз билан мақтанамиз.Мана энди ҳақиқий меросхўр авлод эканимизни исботлашнинг эркин майдони!
Табақачилик,тоифачилик,маҳаллийчилик ва ҳакозо айирмачиликлардан ҳам буткул воз кечиб уммат бўлиб йиғилишимизга сабаб бор,ҳаракат қилсак кифоя.
Хуллас,таржима функцияси ишлашининг нозик томониниям эътиборга олиб ақлни ишлатамиз.Ўзбек халқи бир бирининг аҳил тотувлик томонлариям бор,буни биз аллақачон Сардоба,ковид маҳалда исботлаб қўйганмиз.Ҳаммага ҳаракат ва баракат ёр бўлсин