Translation is not possible.

#Ҳадис_1209?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким камбағалга муҳлат берса ѐки ундан баъзисини ўтиб юборса, Аллоҳ қиѐмат кунида, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади», дедилар».

✍(Имом Термизий ривоят қилган ва, саҳиҳ деган).

📝Шарҳ:

📌Қарздор камбағалга қарзини узиш учун муҳлат бериш ѐки унинг қарзидан баъзи қисмини кечиб юбориш қанчалар яхши эканини кўриб турибмиз.

✅Энди шу ҳадисга амал қилиш қолди, холос.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group