Translation is not possible.

БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизлари Ойша онамизнинг ҳузурларига бориб, Пайғамбаримиздан қолган, бироқ биз билмаган бирор суннат, эзгу иш ҳақида сўрайдилар.

Ойша онамиз ўйланиб туриб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар тунда таҳажжуд намозини ўқир, сўнгра фалон кўчадаги кекса яҳудийнинг уйига бориб, уни парвариш қилиб келар эдилар”, дейди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам шу кундан бошлаб ярим тунда таҳажжуд намозини ўқиб, ўша яҳудийнинг уйига боради. Кўзлари кўрмай қолган, оёқ-қўллари ишламайдиган, тишлари тўкилиб тушган яҳудий эшикдан кирган кишини пайқаб: “Уч кундан бери келмаяпсан, тинчликми? Бирам қўпол бўлиб қолибсан. Уч кун аввал келганингда ҳалим эдинг. Таомни ҳам чайнаб берган эдинг. Бугун эса чайнамадинг ҳам. Сен келишинг билан уйим нурга, зиёга тўлиб кетарди. Қўлларимни ушласанг, барча оғриқлар тўхтар эди. Хонаги киришинг билан муаттар ҳид таралар эди. Бугун булардан нишона ҳам йўқ. Ёки анави жодугарнинг динига кирдингми?” деб сўрайди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Жодугар”, деб кимни назарда тутаяпсиз?” дейди. Яҳудий: “Муҳаммадни-да?” дейди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу йиғлаб: “У жодугар эмас. У зот уч кун олдин вафот этдилар. Йиллар давомида сизни парвариш қилган, таомларни чайнаб берган, келиши билан хонадонингиз муаттар ҳидга тўлган зот Муҳаммад алайҳиссалом эдилар”, дейди. Ҳалиги яҳудий Расулуллоҳнинг бағрикенгликларини, олийжанобликларини эшитиб, дарҳол мусулмон бўладилар.

Send as a message
Share on my page
Share in the group