Биз нимани севишимизга қараб тақдиримиз ҳал бўлади!
Испания ҳудудидаги Кастилия қироли кунларнинг бирида ўзининг энг ишончли жосусини Андалусияга, урушдан олдин мусулмонларнинг ҳоли ҳақида маълумот йиғиш учун жўнатди.
Хуллас, жосус савдогар либосини кийиб, сафарга отланди. Дарёни кечиб, мусулмонлар ҳудудига кирганида ёш болаларнинг камондан ўқ отиб, машқ қилаётганликларини кўрди. Улар орасида бир болакай йиғлаб ўтирарди. Жосус унинг олдига бориб, йиғининг сабабини сўради.
Бола унга жавобан деди:
— Мен нишонга қарата 10 та ўқ отдим, аммо биргина ўқим нишонга тегмай қолди.
— 10тадан 9таси тегибди, бу ажойиб-ку!
— Аммо жанг майдонида биргина ўқим душманга тегмай қолса, ўша душман мени ёки биродарларимдан бирини ўлдиришидан қўрқаман...
Жосус унинг гапларидан ҳайрон қолди. Кўп ўтмай у қироли ҳузурига қайтди ва камончи болалар ҳақида айтиб, маҳаллий аҳолининг ёшлари дини учун, ватани учун қолаверса шаъни учун курашадиган руҳда. Биз уруш очганимизда ҳам бари бир мағлуб бўламиз, шунинг учун урушни бир қанча муддатга қолдиришни таклиф қилибди. Қирол: "Агар Андалусия болакайи шу қадар бўлса, у ҳолда баҳодирлари қандай бўлиши мумкин?" деб, ўйга толибди.
Орадан йиллар ўтди. Мусулмонларнинг Андалусиядаги таъсири сезиларли даражада сусайди. Қирол яна жосусини маълумот йиғиш учун жўнатди.
Жосус белгиланган ҳудудга кирар экан, дарё бўйида кўз-ёш тўкиб ўтирган навқирон йигитга кўзи тушди. Олдига бориб ўтирди ва уни гапга солишга уринди. Маълум бўлишича, йигит ўзи севиб қолган қиз унинг совчиларини рад қилганидан йиғлаётган экан.
Жосус унинг устидан кулиб, мусулмонлар орасига киришни ҳаёлига ҳам келтирмай ортига қайтибди ва ўз қиролига: - Мусулмонларнинг ёшлари олдингига қараганда ўзгарибди. Тўғрироғи тарбияси бузилибди. Олдингидай эл-юрт шаъни, динини ўйлайдиган даражадан мутлақо йироқлашибди. Бундан биз унумли фойдаланиб қолишимиз керак. Энди уриш очсак албатта ўша ерни қўлга оламиз, мен бунга кафолат бераман! - дебди. Кўп ўтмай қирол ўз қўшини билан Андалусияга ҳужум қилди ва мусулмонлар қўшинини тор-мор қилди.
Бу мағлубият ҳали-ҳанузгача давом этаяпти...
P.S.: Бугун умматнинг дарди майдалашди: данғиллама уй қуриш, дабдабали тўй қилиш, янги машина олиш... Бу йўлда керак бўлса бир-бирини талашдан ҳам қайтмаяпмиз. Ёшларимизни эса дин, ватан, миллат, шараф қайғусида ёнадиган эмас, нима қилиб бўлмасин пул топиш ғамида юрадиган қилиб тарбиялаяпмиз афсус.
Биз нимани севишимизга қараб тақдиримиз ҳал бўлади!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.