Бугун, 1999 йил 16-февраль воқеаларига чорак аср бўлибди. 25 йил... Мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг оғир даврлар, энг қора кунлар... Оммавий репрессияларнинг янги тўлқинини бошлаб берган воқеа... Инсонларнинг қалбини қўрқув билан лиммо-лим тўлдирган, юракларни беҳузур қилган воқеа... Жуда кўпларни қабрга кўмган, яна бошқаларни қамоққа, ва яна кимларнидир ҳижратга улоқтирган воқеа...
*
16-февраль воқеаларини ким уюштирланлиги борасида, бахслар кўп. Лекин, сабаблари маълум: давлат халқни эшитмас эди, диндорларни репрессия қиларди. Оқибатлари ҳам маълум: репрессиялар Ўзбекистонга қимматга тушди. Ҳеч бир соҳада ривожланиш бўлмади. Ўзбекистон минтақада ва дунёда ўз ўрнини ютқазди. Давлат ихоталанди, халқ ўксиб яшади, миллат тушкунликка ботти.
*
Давлат ўзининг энг катта душмани деб, халқни, бўлиб ҳам, иймонли-эътиқодли одамларни билар эди. Давлат ўз халқи билан курашишни, уни қўрқитишни ва уни руҳини синдиришни ўзи учун энг асосий иш деб билар эди. Бу яқин ўтмиш биз учун катта дарс бўлиши керак. Шундай оғир кунлар миллатимиз бошидан ўтти. Эсласак, “бу қўрқинчли кунлар, бу қўрқинчли даврлар қандай ўтти экан?!” деган ўй толиқтиради. Илойим, шундай қора кунлар бошқа қайтиб келмасин!
©️ Kamoliddin Rabbimov