Бир даврада дастурхон атрофида таомланиб ўтирган эдик. Ўтирганлардан бири сал олдин қилган маърузамга ишора қилиб, масхараомуз оҳангда шундай деди:
— Гапларингиздан шуни англадимки, сиз шариат ҳукмларини татбиқ қилиб, бизни эскича замонга қайтармоқчисиз чоғи?!
Мен унинг саволига савол тарзида жавоб бердим:
– Қайси эскича замонни айтяпсиз?!
• 500 (беш юз) йил дунёнинг ярмини бошқариб, юз йил олдин тугатилган ҳукмдорлик замонини айтяпсизми?!
• Ёки Ислом салтанати ҳимоясида яшаб, ҳар бир ҳукмни хилофотнинг рухсати билан қабул қилган Европа подшоҳлари ҳақидами?!
• Ё дунёни мўғил-татарлар зулмидан халос этган Мамлуклар замонини айтяпсизми?!
• Балки, дунёнинг ярмига ҳукмронлик қилган Аббосийлар ёки улардан олдинги Уммавийлар ё бўлмаса, дунёни адолатга тўлдирган ҳазрати Умар замонини айтаётгандирсиз?!
• Ё эскича замон деганингиз, Рум подшоҳига мактуб ёзаркан уни: “Мўминлар амири Ҳорун Ар-Рашиддан Рум ити Нақфурга“, деб бошлаган ҳукмдор замоними?!
• Ёки Италия ва Францияни ўз қўшинлари билан қуршаб олган Абдураҳмон Дохил замониними?! Бу сиёсий тарафлари!
• Ёки сиз эскича замон деб, Ибн Сино, Ал-Фаробий, Ибн Жобир, Ал-Хоразмий, ибн Рушд ва Ибн Холдун каби араб-у ажамга тиббиёт, доришунослик, муҳандислик, фалакиёт ва шеъриятни ўргатган буюк олимлар етишиб чиққан замонларни айтяпсизми?!
• Ёки бир яҳудий бир муслима аёлнинг ҳижобини эрмак қилганида у аёл: “Ҳой Моътасим!”, деб бақирганини бошқа шаҳардан туриб эшитган ва у шаҳарга отлиқ тортиб, халиги яҳудийни у ердан бадарға қилган Моътасимнинг каромат замониними?!
• Ёки Европа бўйлаб, илк бор Испанияда университет очган мусулмонлар замонини айтяпсизми? Бугун барча университетларнинг битирувчилари киядиган махсус кийим ҳам ўша “эскича замондагилар”дан қолган. Лекин бош кийимини ўзгартиришди. Илгари битирувчилар бошларига Қуръони Каримни қўяр эдилар, ҳозир эса шляпа киядилар.
• Ё Қоҳира дунёнинг энг гўзал шаҳри бўлган замонни айтдингизми?!
• Ёки бир Ироқ динори 483 АҚШ долларига тенг бўлган замонними?!
• Ёки Европанинг фақир аскарлари Искандариядан ёрдам сўраган замонни қасд қилдингизми?!
• Ёки Америка Европанинг очарчиликдан чиқиши учун Мисрдан ёрдам сўраган замонини айтяпсизми?!
Айтинг, қайси эскича замонни айтяпсиз ўзи?!..
©️ Араб тилидан Икром Шариф таржимаси
┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё