Translation is not possible.

Қон таҳлили хақида нималарни билишимиз керак?

Қон суюқ қисми плазма ва қуюқ қисми шаклли элементларидан иборат.

Қон пробиркада махсус моддалар билан тиндирилганда, шаклли элементлари чўкиб, иккига ажралади. Шунга кетган вақтни, эритроцитлар чўкиш тезлиги русчасига СОЭ дейилади.

Меъёрдаги кўрсатгичи - 2-15 мм/соатгача бўлади.

Чўкмалар қанча тез ажралса шунча яхши кўрсатгич хисобланади. Агар чўкиши секинлашиб, 15 дан ошса, яллиғланиш жараёни кетаяпган бўлиши мумкин.

Эритроцит - Қоннинг асосий шаклли элементи бўлиб қизил танача дейилади. Вазифаси озиқ моддаларни хужайраларга етказиб, у ердан қолдиқ махсулотларни олиб кетади.

Меъёрдаги кўрсатгичи- 3,5-5 миллионгача

Эритроцитлар ичида гемоглобин оқсили бўлиб, уларнинг вазифаси кислородни ўпкадан қон томирларга етказиб бериш. Ушбу оқсилни камайиши анемия дейилади.

Меъердаги кўрсаткичи 110 дан 160 г/л гача

Лейкоцит - қоннинг оқ таначалари бўлиб, танага тушган инфекциялар билан курашади. Шу сабабли касалланганда, қондаги кўрсатгичи кўпайиб кетади. Тахлилда 10 дан ортиши, бирон касаллик борлигини билдиради. Йиринг - ўлган оқ қон таначаларининг кўп миқдорда йиғилиб қолиши. Шу сабабдан йиринг тўпланган жойда инфекция борлигини билдиради.

Меъёрдаги кўрсатгичи - 4-10 минггача

Тромбоцит - тромб яъни тиқин сўзидан олинган бўлиб, терига шикаст етиб қон оқса, тромбоцитлар уша ерга ёпишиб қон чиқишини тўхтатиб яра хосил қилишади. Тромбоцит 180 дан кам бўлса, яра битиши қийин бўлади. Гемофилия касаллигида тромбоцитлар кам ишлаб чиқарилади.

Меъёрдаги кўрсатгичи - 180 дан 320 гача

Таҳлил олишда, сақлашда, текширишда кўплаб хатолар борлиги сабаб, тахлил натижаси нормадан узоқ бўлса, бирданига касал эканман деб вахимага тушиш керак эмас.

Инсон жинсига, ёшига, касбига ва холатига қараб ўзгариб туради. Таҳлил қоғозларида нормал холат кўрсатилган бўлади. Ушандан ажратиб олса бўлади.

Қон тахлили энг кўп қўлланилгани сабабидан асосий кўрсаткичларини билиб олган яхши. Тушуниш қийин эмаслигидан 8-синф дастурига киритилган.

#salomatlik, #uzbek

3 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group