Translation is not possible.

🔴 ТАҲЛИЛ

Исроил Ҳамас билан жангларда армиясининг 40 фоизини йўқотди. Бу ҳақда кеча Америка матбуоти ёзишган. Лекин улар шундай очиқ ёзмайдилар. Нетаняхуга босим кучайиб бормоқда.

Бугунги кунда Фаластинни босиб олишнинг иккита варианти мавжуд:

1. Музокаралар чоғида ҲАМАСнинг талабларини камайтириш орқали.

2. Жанубга, Рафаҳга ҳужум. Ва Секторнинг шимолидаги каби бир хил натижага эришиш.

Айтганча, шимолда Ғазо ҳукуматининг полиция тузилмалари аллақачон ишламоқда ва улар ҳатто ҳодимларга маош беришади. Бу эса Ҳамас таъсиридаги муваққат ҳукумат ўз фаолиятини тиклаган.

Шунга қарамай, Нетаняху бугун кечқурун фаластинликларни “эвакуация қилиш“ ва Рафаҳда ҲАМАСни мағлуб этиш учун икки томонлама режа тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Аммо Исроил армияси, унинг хабарисиз, кеча Ғазодан иккита баталондан ташқари артиллерия дивизиясини олиб чиқиб кетди. Бугунги кунда Секторда 7-8 минг киши қолган. Уруш пайтида 100 минг, биргина Хон Юнисда 60 минггача, шимолда 30 минг киши бор эди. Уларни кўпи йўқ қилинди. Исроил эса буни яширмоқда.

Галант бошқа куни Ал-Қассам бригадалари Исроил кучларига Хон Юнисга икки кун давомида чуқур кириб боришга имкон бериб, ҳалокатли тузоқларга туширганидан шикоят қилди. Ва Жангчилар босқинчиларни «майдалай» бошладилар (Абу Убайданинг ибораси).

Ғазода бундай мудофаа чизиғи йўқ. Ҳамас мудофаа марказларини яратган. Сектор бўйлаб 2-3 кишилик махсус операциялар. Ҳар бир жангчининг ўз вазифаси бор.

Баъзи жангчиларимиз ўз жангларини бир неча ойдан бери кутмоқда, дея огоҳлантиради Ал-Қассам бригадалари раҳбарияти.

Аммо қассоб Нетаняху Бен-Гвир ва Смотрич билан Рафаҳга юриш билан таҳдид қилмоқда.

P/S: Биздаги маълумотларга кўра, Хон-Юнисдаги жангларда Ал-Қассамдан бор-йўғи 100 нафар қаршилик жангчиси қатнашган.

☑️ Ghazo

Манба: t.me/FaIastin

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group