Translation is not possible.

Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма таркибида 200 миллионта сперматозоид (митти ҳайвончалар) мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти ҳайвончаларнинг ҳаммаси онанинг бачадонидаги тухум ҳужайра билан қўшилса, 200 миллионта ҳомила пайдо бўлган бўлар эди. Шунча митти ҳайвонча эрдан аёл жинсига ўтиб, бачадон сари ҳаракатланади. Шулардан фақатгина 50 таси тирик қолади. Қолганлари эса, чарчоқ, таслим бўлиш ва бошқа сабаблар туфайли ярим йўлда ҳалок бўлади. Тирик қолган 50 та ҳайвончадан фақатгина биттаси маррага етиб бориб, аёлнинг тухум ҳужайраси билан қўшилади. Ана ўша ғалаба қозонган миттигина ҳайвонча — мен, сиз ва ҳар биримиз.

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда кўзингиз, қўлингиз, оёқларингиз, бошингиз йўқ эди. Шундай бўлсада, сиз ғалаба қозонгансиз.

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда дипломингиз, ақлингиз йўқ эди. Шундай бўлсада сиз ғалаба қозонгансиз.

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда илмингиз йўқ эди. Бирорта инсон сизга кўмак бермади. Шундай бўлсада сиз ғалаба қозондингиз. Нима учун?

Чунки Буюк Яратувчи миллионлаб митти ҳайвончалар ичидан сизни танлаб олди.

Кўплаб ҳомилалар она қорнидаёқ вафот этадилар, лекин сиз у ерда тирик қолдингиз.

Кўплаб ҳомилалар туғилиш жараёнида вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат дунёга келдингиз.

Дунёга келган кўплаб чақалоқлар 5 ёшга етиб-етмай вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат яшаб улғайяпсиз.

5 ёшдан ўтган болалар ҳам очлик ёки бирор касаллик сабаб вафот этадилар. Аммо сиз очлик ва турли касалликлардан омонда қолиб яшаяпсиз.

Бошингизга бирор ташвиш тушса, ўксинасиз, ғам чекасиз тушкунликка тушасиз. Нега ўзингизни зиёнга учраган деб ҳисоблаяпсиз?

Ёки ўзингизга бўлган ишончни йўқотдингизми?

Ёки умидни қўлдан бой бердингизми?

Ахир бугун сизнинг содиқ дўстларингиз, дипломларингиз, ҳамма нарсангиз борку. Оёқ-қўлларингиз, сезги аъзоларингиз ишлаяптику, илм олгансизку, режа тузиш учун сизда ақл борку, сиз бачадон ичида ётганингизда, ҳеч қандай имкон йўқлигида, сизга ёрдам берган Зот — Аллоҳ шу ҳолингизда ташлаб қўярмиди!

Устоз Нозимжон Ҳошимжон.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group