Translation is not possible.

❗️Ўзбекхон ва Москва князлиги

Суратда Тверь князи Михаил Ярославичнинг Олтин Ўрда ҳукмдори Ўзбекхон - султон Ғиёсиддин Муҳаммад ҳузурига келиши тасвирланган. Суратни машҳур рус рассоми В.П. Верешагин ишлаган. Тик турган киши князь, унинг ортидаги киши уни кишанлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекхон Москвани Тверь князлигига қарши курашини қўллаб-қувватлаб, унга ҳомийлик қилган. Князь Михаил Ярославич Олдин Ўрдага чақиртирилиб, қатл этилади ва Тверь князлиги Москва князлигига бўйсунади.

Рус манбаларида Ўзбекхон ҳақида хўп ва кўп ёзилган. Бу манбаларда Ўзбекхон Олабуға, Азбяк, Озбяк дея номланади.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group