Translation is not possible.
Қуёш бутун дунё учун нур сочади, аммо унинг нуридан пардасини очгангина баҳра олади…
Ҳуддики ислом ҳам бутун инсон ва жинлар учун туширилгану, у неъматдан фақат қалб пардаси очиқларгина ризқланганидек…
Аллоҳдан дунё сўрайверманг, ҳидоят ҳам сўранг!
Ризқ сўрайверманг, пардасиз, тирик қалб, ёғ босмаган кўз ҳам сўранг!
Аллоҳдан уни бер буни бер деб сўраманг, У Зотдан икки дунёнгиз учун хайрлисини сўранг!
Аллоҳдан ҳадеб сўрайверманг, гарчи сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлмаса ҳам, У Зотнинг динига ёрдам бериб туринг!
Аллоҳим, мудраётган, ўлик қалбларимизни Ўз раҳматинг ила уйғот, ҳидоятинг ила тирилтир!
Аллоҳумма амийн!
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group