Translation is not possible.

Шайх Иҳсон Утайбининг ўн уч ўғли бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳофизи Қуръон экан.

Бир киши шайхдан: Бу ютуғингиз ва бу муваффақиятингизнинг сири нимада?, деб сўрабди.

Шайх шундай жавоб берибди:

1. Аҳду паймон қилиш билан;

2. Солиҳа она танлаш билан; чунки бу ишда онанинг ўрни жуда катта.

3. Дуо билан; Аллоҳдан доим менга жуфти ҳалолларимдан ва зурриётларимдан кўзимни қувонтирадиганини ато эт, дея сўрардим.

4. Турли хил тўсиқ бўладиган нарсаларга парво қилмаслик билан;

5. Таъсир кўрсатувчилардан узоқ бўлиш билан; чунки энг кўп таъсир кўрсатувчилар эр ва хотиннинг яқинлари томонидан бўлади. Шунинг учун бироз улардан йироқда яшашга қарор қилдим.

Қолганини Аллоҳга топширдим. У Зот Ўзи энг яхши кафилдир.

Абдулҳодий Юсуф©️

👉 @MrAbrorov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group