УЛАРНИНГ ЎЛИМИГА ЎРГАНИБ ҚОЛМАНГ!
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида келтиради:
“Абдурраҳмон ибн Авф рўзадор эди. Унга ифторлик келтирилди. Абдурраҳмон деди:
“Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У қатл қилинди. Уни кийимга кафанладик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди, оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Ҳамза қатл қилинди. У ҳам мендан яхши эди. Сўнгра бизга дунё кенг қилиб берилди. Барча яхшиликларимиз шу дунёда берилдимикин, деб қўрқаяпман!”.
Сўнгра йиғлай-йиғлай ўша куни овқатини ея олмади!
Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳуга эътибор беринг, биродарларининг шаҳид бўлганига бир неча йил бўлса ҳам уларни унута олмаяпти. Ғазодаги биродарларимизни унутишга ҳаққимиз йўқ. Уларнинг қони ҳолбуки, ҳар куни янгиланаяпти. Қони қуригани йўқ ҳали!
Уларнинг тўкилган қони устидан худди тўқилган сувни кўриб индамасдан ўтиб кетгандек ўтиб кетишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Модомики, қасос талабгорлари бор экан, қон қонлигича қолаверади. Агар қасос талабгорлари қасосни унутса қон сувга айланади. Кўзингизга уларнинг қони сувга ўхшаб кўринмасин!
Уларнинг вайрон бўлган уйларига, худди бир болакайнинг денгиз қирғоғида қурилган қумдан ясаган уйчасини денгиз тўлқинлари ювиб кетганига қарагандек қараманг . Уларнинг уйида оила бор эди, эр бор эди, хотин бор эди, фарзандлар бор эди, иссиқ жон бор эди. Ўзингизни худди уларнинг уйи ичида ўтиргандек ҳис қилинг. Уларни худди ўзингизнинг оилангиздек фараз қилинг!
Бир кунда ўттиз кишининг шаҳид бўлгани ҳақидаги хабарни совуққонлик билан қабул қилманг. Чунки кечаги кун юз кишининг шаҳид бўлганини эшитган эдингиз. Ўттизта унинг олдида кам-ку, деманг. Булар рақамлар эмас, булар жонлар. Уларнинг ҳар бирида орзулар, умидлар, туйғу ва муҳаббат бор эди. улар ҳам сиз билан биздек эди. Ракеталар, бомбалар уларни парчалаб ташлади. Оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарлар оддий рақамлар холос. Ғазоликлар ижтимоий тармоқларда хабар бўлишидан олдин қандай бўлишганини унутманг!
Улар ҳақидаги хабарларни кўришдан чарчаманг. Улар ҳозирча ўзларини ҳам, яқинларини ҳам қурбон қилишдан чарчашмаяпти. Жаннатнинг маҳрини тўлашаяпти иншааллоҳ, иззатнинг нархини тўлашаяпти иншааллоҳ. Ахир оёқ-қўллари ишламасдан ўлиб ётган тананинг саботидан ва кенгчиликда зерикишдан бошқа ор ҳам борми дунёда?!
Энди ҳаётингиз олдингидек оддий бўлмасин. Уларнинг ҳаёти энди оддий эмас. Уларнинг жангчилари ҳали ҳамон хандақларда. Жангда иштирок қилмаётгани эса ё уйида қўрқув ва очликда ёки чодирларда хору-зор!
Бойкотдан чарчаманг. Бойкотингиз сабаби ҳали ҳам турибди. Душманингизга диндошингизни қатл қилиши учун қурол сотиб олишга ёрдамлашманг. Ҳодисаларни кузатинг. Худди қизиқ сериални кўргандек кузатинг. Унинг ниҳояси нима бўлиши қизиқ эмас. Бу умматнинг тўлғоғи. Бу умматнинг ғалабаси сизнинг ғалабангиз. Бу умматнинг иззати сизнинг иззатингиз. Ғазони душман забт қилса навбатдагиси сиз бўлишингиз мумкин!
Ҳеч бўлмаганида бу қатлиомга қалбингизла ҳозир бўлинг. Уларнинг фарзанди ракеталар остида парчаланар экан, томоғингиздаги луқма енгил ва ширин ҳолатда ўтмасин. Улар қишда, совуқда чодирларда титрашар экан, сизга иссиққина уйингиз татимасин. Уларнинг аҳволидан кўз юмманг. Уларнинг дод-фарёдидан қулоғингизни беркитиб олманг. Уларнинг ўлимига ўрганиб қолманг!
Ахир Аллоҳ таоло қуръони каримда: “Албатта мўъминлар ака-укадирлар!”, дейди!
© Abdul Qodir Samarqandiy
Telegram: t.me/FaIastin
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.