Translation is not possible.

Чумолиларда ўлим ҳолати

Чумоли ўлганда ўзининг ўлганлиги ҳақида бошқа чумолиларни хабардор қилади. Қандай қилиб дейсизми?

Олимларнинг ўрганишларига кўра чумоли ўлиш вақтида ўзидан махсус бир хид тарқатади. Ушбу хидни сезган бошқа чумолилар ўлган чумоли томонга шошиладилар ва уни бошқа хашаротлар келиб еб қўймасинлар учун уни дафн қилишга ошиқадилар.

Олимлар ўлган чумолидан чиқадиган моддадан олиб тирик чумолининг танасига теккизиб қўйдилар ва кузатдилар. Шунда атрофдан чумолилар келиб тирик чумолини кўтариб кўмишга олиб кета бошладилар. Олиб бориб уни тирклайин кўмдилар. Кўмилган чумолининг танасидаги махсус хид тарқатувчи модда олиб ташлангач, чумолини тек қўйишди ва яшашга рухсат беришди.

Инсонлар ўзларининг вафот этган кишиларини дафн қилганларидек, чумолилар ҳам ўлган чумолиларни дафн қилишар экан. Чумолилар ҳам инсонларга ўхшаб ўликларини махсус қабристонларга дафн қилишар экан. Қабристон учун унумдор, обод жойларни эмас, балки чеккароқ, яшаш манзилларидан узоқроқ жойларни танлар эканлар.

Чумолилар ҳам худди инсонлар каби маййитни сўнги манзилга катта жамоат бўлиб кузатадилар. Бир кунда ўнлаб, гоҳида юзлаб чумолилар нобуд бўлади. Уларни дафнида иштирок этган чумолиларга ўликдан чиққан хид ўрнашиб қолади. Қабристондан қайтаётган чумолилар ўзларига ёпишган хидни кетказиш учун, баданларини ялайдилар. Агар шундай қилмасалар, уларни ҳам ўлганлар қаторида кўмиб юборишларига тўғри келади.

Бу ажойиботни кўриб, беихтиёр субҳаналлоҳ дейсиз.

Шу ўринда Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ёдга келади:

“Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар. Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра (ҳамма умматлар) Парвардигорлари (ҳузури)га жамланурлар”

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group