Translation is not possible.

Агар инсонлардан хатолик ӯтса, уларнинг яхши томонини эслай оласизми? Ёки илк хато билан барча фазилатлар унутилиб, улар билан ӯтган яхши кундар ёддан чиқараладими?

Нега инсонлардан (доимо) фаришта бӯлишларини талаб қиламиз? Ахир энг чопқир от ҳам тойиладику! Ҳар қандай моҳир мерган ҳам хато қилади...

Аёлингиз болаларни тарбиялаб, уларга дарс қилдириб яна пишир куйдир билан кунни ӯтказади. Нега энди биргина арзимас хато туфайли унинг хизматларини йӯққа чиқарасиз?!

Ёки эркак киши сизни, фарзандларини деб кечайу-кундуз югуради, машаққат чекади. Сиз бӯлса унинг биргина хатоси учун "сиздан нима кӯрдим" деб унга ёмон муомилада бӯласиз?!

Send as a message
Share on my page
Share in the group