Translation is not possible.

Сирларингни қулоғимга айт

Осмонингни тарк этса қуёш

Юзларингни ювганда кўзёш

Топа олмасанг бирорта сирдош

Сирларингни қулоғимга айт

Юз ўгирса толеъ бахт омад

Мендан ўзга қилса хушомад

Бошингга кўп ёғса маломат

Сирларингни қулоғимга айт

Дилдор сендан ўзга йўқ дилда

Ҳамроҳимсан ғамгин кунимда

Мезбон бўлиб кўнгил уйимда

Сирларингни қулоғимга айт

Сирлашайлик дунё ғамидан...

Исроил

2002 йил

Send as a message
Share on my page
Share in the group