Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда деди:
🔹“Улар икковлон ғорда турганларида, у ҳамроҳига: «Маҳзун бўлма, албатта, Аллоҳ биз билан», – деди”, Тавба сураси, 40 – оят.
🔹“Уларнинг гапи сени маҳзун қилмасин. Албатта, иззатнинг барчаси Аллоҳникидир”, Юнус сураси, 65 – оят.
🔹Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар”, Оли Имрон сураси, 139 – оят.
🔹“Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди”, Марям сураси, 24 – оят.
🕌 Ғамгинлик, хафалик саломатлик учун хавфлидир
Илмий нуқтаи назардан, ғамгинлик бутун жисмга жумладан, юракка, қон томирларга, айниқса иммун тизимига қаттиқ зиён етказади. Бунда унинг самараси камаяди. Айниқса ҳомиладор аёлларда ҳомиласига зарар бериши натижасида бола туғма нуқсонлар билан туғилиш хавфи ортади ва ғам-қайғу онанинг сутига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
☪️Тааммул қилинг! Аллоҳ таоло Ўз набиййини ва мўминларни ғамгин бўлмасликка чақирди. Шунингдек, У Зот мўминларга улар ўлим лаҳзасида, қиёмат соатида асло ғамгин бўлмасликлари хушхабарини берди. Яна сайиидаларимиз Марям ва Мусо алайҳиссаломнинг онасига ғамгин бўлмасликларига амр этди.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло бизга мўмин киши хафа бўлмаслиги балки, Аллоҳнинг раҳматидан хурсанд бўлиши лозимлиги, яхшилик, хайр гумонида бўлиши кераклиги ва Аллоҳнинг ҳар бир ишида яхшилик бор экани ва қийинчиликдан кейин енгиллик келишини таълим берди, билдирди.
Қуръонда келган бу мавзудаги барча оятлар мўмин кишига ғам-қайғуни ташлаб Аллоҳ таолонинг раҳматини, сурур ва саодатни ҳис этадиган янги ҳаётни бошлашга чақирувчи, тасалли берувчи рисолалардир.
📖 Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Ғам-қайғу қалбни заифлаштиради, азму қарорни бўшаштиради ва иродага зарар беради. Шайтонга мўминни хафа бўлишидан кўра хурсанд қиладиган нарса йўқдир”, дедилар.
https://ummalife.com/post/352358