Translation is not possible.

ҲАЙРАТ

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб мажусий Абу Луълуъа мўъминлар амири Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуни масжиди Набавийда, бомдод намозини ўқиётганида қатл қилди? Ахир бу мажусийни мусулмонлар Рум асирлигидан қутқариб Мадинага олиб келишган эди-ку! Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Ибн Сабаъ қандай қилиб баъзи мусулмонларни халифа Усмон ибн Аффон розиёллоҳу анҳунинг зулм қилаётганига, жавр қилаётганига ишонтирди? Улар Усмон розиёллоҳу анҳуни қуръон ўқиб турганида қатл қилишди! Уларни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди..

Қандай қилиб инсонларга диёнатли кўринаётган, қуръон ҳофизи бўлган Абдурраҳмон ибн Мулжамни мўъминлар халифаси Али ибн Аби Толиб розиёллоҳу анҳуни намозда турганида қатл қилишга кўндиришди? Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб имом Ҳасан ибн Али розиёллоҳу анҳудан фақатгина яхшилик кўрган ходимини уни қатл қилишга, унга заҳар беришга кўндиришди? Уни бунга қандай ишонтиришди?!

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Қандай қилиб Язиднинг қўшини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари имом Ҳусайн розиёллоҳу анҳунинг бошини кесди, танасини мусла қилишди? Буни очиқ-равшан ҳақ деб уларга ким уқдирди, ким ишонтирди?

Инсонлар ҳайрон қолишди...

Мисоллар кўп. Ишонтириш услуби ҳам бисёр. Гоҳида дин номи билан, гоҳида ватан номи билан, гоҳида курси ва унга ўтирган киши номи билан ишонтиришди...

Аммо аниқ ҳақиқат шуки, бу жиноятларга ишонганлар фосиқ ва фожирлар бўлишган. Уларнинг бу ишончлари Аллоҳнинг олдида нажот бера олмайди. Зеро бу ишонч тескари фитратнинг ишончидир. Бу фитрат ёмонликдан қайтаришни билмайди, яхшиликка буюришни билмайди, фақатгина ҳавойи-нафси истаган нарсани тўғри деб билади...

Умар, Усмон Али, Ҳасан, Ҳусайн розиёллоҳу анҳулар дунё ва охират саййидлари бўлиб қолаверади...

Уларнинг қотилларига дунё ва охиратда маломат етаверади...

Аллоҳнинг адолат мезонида зарра зулм йўқдир. Фитначиларга ақллари зийнатлаган ва шайтонлари чиройли кўрсатган нарсалари фойда бермайди. Адолатли халқ гарчи оз бўлсада, Аллоҳнинг бу заминдаги гувоҳларидир. Кўпчилик эса ҳар бақирганга эргашиб кетаверадиган оломондир!

Аллоҳ улардан қиёмат кунида: “Сизларни дўзахга нима киритди?”, деганида улар: “Ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик!”, дейишади!

Доктор Мустафо Маҳмуд

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг
Send as a message
Share on my page
Share in the group