Translation is not possible.

Шайх Арифий айтади:

Менга бир аёл қўнғироқ қилиб, у сеҳрланганини ва сеҳр қилган одам уни асло турмуш қуролмаслигига қасам ичганини айтди.

- Менда давоси бор, сабр қиласизми?

- Ҳа, сабр қиламан.

- Аллоҳга қасамки, агар бу "даво"ни қилсангиз, ким нима сеҳр қилган бўлишига қарамасдан турмуш қурасиз.

- Нима даво экан?

- Даво: «Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил» Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил». Ушбу дуони комил ишонч билан, қалбдан, ихлос билан такро-ор-такрор ўқинг!

Аллоҳга қасамки, аёл бир ойдан сўнг қўнғироқ қилиб:

- Шайх, хушхабар бераман: "уддаладим, тўйим ҳам яқин", деди.

Мен:

- Қандай?

- Сиз ўргатган дуони ҳамон ўқиб юрибман, деб жавоб берди.

Ушбу дуо ғам-ғуссага учраган, бошига ташвиш тушган, қайғуга ботган, мазлум, маҳбус, касал, қарздор, бепушт ва ҳар бир мусибатланган кишига хабардир.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group