Translation is not possible.

Бир куни устозимдан сўрадим:

- Китоб ўқийман, аммо ундан ҳеч нарса ёдимда қолмайди?!

Устозим менга бир дона хурмо бериб дедилар:

- Буни чайнаб егин!

Мен едим. Сўнгра устоз сўрадилар:

- Шуни еганинг билан сен катталашиб қолдингми?

- Йўқ!

Устозим дедилар:

- Бу хурмо ҳолбуки сенинг танангда майдаланди, гўшт, суяк, пай, тери, соч, тирноқ ва ҳужайраларга айланди.

Шундан билдимки, ўқиган китобим менинг сўз бойлигимни, маърифатимни ва ахлоқимни бойитар экан!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group