Translation is not possible.

Бугун дўстим билан таксига ўтиргандик, мана шу инсонга дуч келдик.

У олдига Қуръоннинг мана бу саҳифасини ёпиштириб олганди.

Ундан суратга олишни сўрагандим, риё бўлиб қолмасин, деб бошида кўнмади.

Бошқа инсонларга ҳам ибрат бўлиши учун, деб кўндирдим. У рози бўлди.

Мен унга:

"Шунча ишдан ортиб, Қуръон ўқишга қандай вақт топасиз?!", дедим.

У шундай жавоб қилди:

"Йўқ, мен ўқимайман, ёдлайман. Ҳатто, светафорни қизил чироғига тўҳтаганимда ҳам такрор қилиб оламан. Шундай қилиб, кун бўйи бўш вақтларимда Қуръон ёдлайман. Шунақа..."

"Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар."

Нур сураси 37-оят.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group