Translation is not possible.

Тулки дарёнинг нариги қирғоғида туриб, сувнинг бу томонида турган туядан дарёнинг чуқурлиги қанча экани ҳақида сўради. Туя: "тиззагача" деб жавоб берди. Тулки ўзини дарёга бир отганди, сув уни чўктириб юборай деди. У бор кучини ишга солиб, минг машаққат билан бошини сувдан чиқардида, сув ўртасидаги бир катта тош устида чиқиб олди. Чуқур нафас олиб туяга қарата: "Ахир сув тиззагача холос, деб айтган эдингку?!" деди. Туя эса: "Тўғри, лекин мени тиззамгача етади, деб айтган эдим", деди.

Хулоса: Ҳаётий ишларда бирор киши билан маслаҳатлашсангиз, у ҳам ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб, ўзига муносиб ечим ҳақида ва ўзи бундан кўп наф олгани учун сенга маслаҳат беради. Эҳтимол у маслаҳат сизга муносиб келмас. Шунинг учун бошқаларнинг тажрибаларини юз фоиз ва қатъий ҳолда қабул қилиб олманг. Чунки у ҳам сизни чўктириб юбориши мумкин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group