Translation is not possible.

Ӯта муҳим, эринмай ӯқинг!!!

100 йил олдин ислом уммати жуда ҳам заиф эди. Усмонийлар йиқилган, ӯрнига Ататурк бошчилигида либерал давлат тузилган, мусулмонларга зулумлар, имомлар осилиши, мажбурий шляпа кийдириш, агар киймаса уларни осиш, азон ва намоз мажбурий туркча қилиниши, Ӯрта осиё руслар қӯлида, Араб ӯлкалари Франция, Англия қӯлида, Эрон Англиянинг ӯйинчоғи, Афригада Белгия, Голландия, Англия , Франция катлиомлар қилаётган, хуллас умман қаттиқ зулум остида хорланаётган давр эди. Орадан 100 йил ӯтиб аста Туркияда бемалол қуръон курслари, бемалол хижобларда ӯқишга боришлар бошланди, Эрон Англия малайи бӯлишдан қутулди, Ӯрта осиё муслақилликга эришди, Африка аста секин Францизлардан қулябти, Араблар аста секин ғарб манфаатини эмас ӯзларини манфаатларини устун қӯя бошлашди. Хӯш 100 йил олдин бундай парча парча бӯлиб зулум кӯришимизга нима сабаб бӯлган эди? Илмда технологияда ортда қолганимизми ? Қисман тӯғри, илм ва технологияда ортда қолдик. Лекин асосий сабаб бу эмас эди. Асосий сабаб миллатни севиш ниқоби остида миллатчилик қилиш бошланган эди. Хоинлар ҳар миллатдан чиқди. Бири чиқиб мен Туркман деди, бири чиқиб мен Арабман деди ва усмонийларга хиёнат қилди. Туркистон мустақиллиги учун якдил курашилаётган пайтда бир чиқиб мен қирғизман, мен ӯзбекмас, мен тожикман, мен қазоқман деб ажралиб алоҳида курашлар олиб бориш бошланди. Душман бутун умматни миллатчилик ниқоби остида бӯлди. Душман кӯрдики мусулмонларнинг бӯлишнинг, бир-бирига душман қилишнинг энг яхши усули бу миллатчиликни кӯзғатиш. Бу гаплар билан нима демоқчи ман.

Турк, Форс, Араб сигментларини кузатябман ва кӯрябманки бири чиқиб мен Турк ман Араб хоин ислом бизни хорлигимиз сабаби деябти, бири чиқиб мен Форсман буюк давлат бӯлганман хозир хорлигим сабаби ислом дебяти, Араб чиқиб мен арабман турклар бизни эзишган деябти. Буларни айтаётганлар аксари атеист қатламлари. Мақсади бутун умматни 100 йил олдинги каби бир бирига нафрат уйғотиш бӯлиш ва шу йӯл билан яна 100 йил хожаларига умматни эздириш бӯлябти. Мусулмонлар, кӯзларингизни очинглар!!! Сизлар энг аввало мусулмон сизлар!!! 100 йил олдинги хатони қайтариб болаларимизга яна юз йил қуллик даври қолдирмайлик. Ким мен туркман, мен форсман, мен арабман деб карриллаб келса фитналарига учманг. Кимдир аксари мусулмон бир миллатни ёмонлай бошласа уларнинг фитнасига учманг. Уларга берадиган ягона жавобимиз биз мусулмонмиз!!!

Yunuskhon

(twitterdan olindi)

Send as a message
Share on my page
Share in the group