Translation is not possible.

​​Сут сотувчи Имом

Усмонлилар давлати қулагандан сўнг Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш шаҳрига франция босқинчилари бостириб киради. У пайтда туркиялик аёллар ёпинчиқ ўраб, ҳижобда юрардилар. Ёпинчиқда, ҳижобда юрган аёлларни кўрган француз генерали аёлларга қарата «Халифалик давлатингиз кетди. Бугун сизлар франция ҳукуматининг қўл остидасизлар, ҳижобни ечинглар» дейди. Муслималар ҳижобни ечишдан бош тортадилар.

Малъун генерал бир аёлнинг ҳижобини ечиш учун қўлини чўзганда, ўша ерда турган сут сотувчи мусулмон эркакнинг ҳамияти қўзиб, муслима синглисини ҳимоя қилиш учун тўппончани шартта олади-да, малъун генерални отиб ташлайди.

Ушбу воқеадан сўнг инқилоб юз беради ва натижада босқинчи французлар юртдан қувиб чиқарилиб, Қаҳрамонмараш вилояти озод этилади. Кейинчалик сут сотувчига "Сутчи Имом Қаҳрамонмараш вилоятини озод қилган инсон" номли ёдгорлик ҳайкали ўрнатилади. Ҳайкалда ҳижобли аёл, унинг ҳижобига қўл чўзаётган генерал ва уни тўппончада отиб ўлдираётган сут сотувчи тасвирланган.

Сутчи Имом номида университет, вақф ва хайрия жамиятлари ташкил этилган. Имом ўша инсоннинг исми, сутчи лақабидир. Бугун сутчи Имомнинг қиссаси мактабларда ўқувчиларга айтиб бериладиган ҳикоялардан саналади.

©️ Нозимжон Ҳошимжон

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group