Translation is not possible.

МЎЪЖИЗАНГ КЎРСАТ!

Қоним Сен деб сачрасин,

Ўзинг истаган фурсат.

Менга омад учрасин,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Ташвишлардан хорди онг,

Юрак урар дод деб бонг.

Тундан тўйдим отсин тонг,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Ҳаётим сенга боғлиқ,

Қайтаргил менга соғлиқ.

Бошимдан кетсин оғриқ,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Бажарилсин фарзларим,

Сенга қилай арзларим.

Узиб юбор қарзларим,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Муҳаббатим олсин авж,

Денгизлардек тортиб мавж.

Қилай Умра,  қилай Хаж,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Ерга киргунча таним,

Бир тилагим бор маним.

Ғолиб бўлмасин ғаним,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Исминг шивирлаб дудоқ.

Тоатдан ишсин оёқ.

Дўзахдамас ишқда ёқ,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

Мўминлар бўлмиш хомуш,

Сенга эмас бу юмуш:

Битсин Қуддусда уруш,

Ё Раб мўъжизанг кўрсат!

@A_meshayan

10 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group