Translation is not possible.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ бозорда кетаётган эди. Кўзи анжир сотаётган кишига тушди. Анжир егиси келди. Аммо пули йўқ эди. Шунда анжир сотувчи кишига оёқ кийимини ечиб бериб шунинг эвазига анжир беришини сўради. Анжир сотувчи киши бермади. Молик йўлда давом этди. Буни кўрган кишилар "ахир бу киши Молик ибн Динор эди" дейишди. Сотувчи дарҳол ўзининг ғуломига бир товоқ анжир бериб: " Буни Молик ибн Динорга бера олсанг озодсан" , деди. Ғулом Молик ибн Динорнинг ортидан етиб бориб анжирни тутқазиб деди: "Буни мендан қабул қилинг. Шунда мен озод бўламан", деди. Молик: "Тўғри, сен озод бўласан, мен эса азобланаман", деди.

Ғулом кўп илтимос қилди, аммо Молик анжирни олмади ва деди:

"Мен динимни анжир эвазига сотмайман ва қиёматгача анжир емайман".

Субҳаналлоҳ! Азизларимиз дунё қулфига дунё калитини солишганда дунё очилмади, аммо унга охират калитини солганларида у очилди. Аммо улар ундан фойдаланишмади...

®Абдуллоҳ

Send as a message
Share on my page
Share in the group