Translation is not possible.

Мухаббатнинг менга айтар сўзи бўлса,

Соғинчларнинг йўлга қарар кўзи бўлса,

Ҳижронларнинг Сабр деган қизи бўлса

Демак ҳали бу дунёда юрса бўлар,

Ҳар тонг ғафлат уйқусидан турса бўлар.

Йиқилсангу,тиззаларинг қонаб кетса,

Сен суянган устунларинг қулаб кетса,

Шунда кимдир аҳволингни сўраб кетса,

Демак ҳали бу дунёда юрса бўлар,

Ҳар тонг ғафлат уйқусидан турса бўлар.

Ғийбатларинг сақич қилиб чайналса ҳам,

Яқинларинг ағёрларга айланса ҳам,

Сен учун жон бера олса битта одам,

Демак ҳали бу дунёда юрса бўлар,

Ҳар тонг ғафлат уйқусидан турса бўлар.

Бошинг узра тинч мунаввар осмон бўлса,

Ибодатга кунда беш бор имкон бўлса,

Умринг тилар биттагина инсон бўлса,

Демак ҳали бу дунёда юрса бўлар,

Ҳар тонг ғафлат уйқусидан турса бўлар!

Малика Салимова

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group