Translation is not possible.

Бир илон судралиб кетаётганда ерда ётган арра танасини шилиб юборибди. Бундан жаҳли чиққан илон айланиб айланиб аррага ўралибдида уни сиқа бошлабди. У қанчалик қаттиқ тирмашса арра шунчалик унинг танасига ботиб борибди. Оғриқ кучайгани сари илон жахлга миниб аррани янада қаттиқроқ сиқа бошлабди. Охири илон ҳолсизланиб, жон таслим қилибди.

Қиссадан ҳисса шуки, сизни ҳалок қиладиган тиғларлардан биринчи жароҳат етгандаёқ узоқлашиш лозим. Уларга кимлигингизни исботлаш, мехрингиз ёки қаҳрингизни кўрсатиш шартмас! Фақат кетиш керак!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group