Translation is not possible.

Яратган ҳаким зотдир!

Кунлардан бирида битта одам Буюк Яратувчининг яратишдаги ҳикматини масхара қилиб, бир мусулмонга шундай деди: “Агар Яратувчи ҳикматли зот бўлганида хурмо дарахтининг мевасини катта қилиб яратган бўларди. Чунки, хурмо дарахти катта-да! Тарвузни эса, кичкина қилиб яратарди. Сабаби, тарвузнинг пояси кичкина!” Мусулмон киши Буюк Мусаввирнинг ҳикматига ишонса-да, бу эътирозга жавоб бермасдан индамай кетди.

Орадан бир қанча кун ўтиб, ҳалиги ғайридин хурмо дарахтининг соясида чалқанча ётиб, ухлаётган эди. Тўсатдан битта хурмо “тап” этиб унинг юзига тушди. У чўчиб уйғониб кетди. Нима бўлганини англаб етгач: “Хайрият, яхшиям хурмонинг меваси кичкина бўлади. Агар тарвузга ўхшаб катта бўлганда борми, бошимни мажақлаган бўларди” деб ўзини юпатди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group