Translation is not possible.

Вайсақилар ҳақида

Бир киши шайхнинг олдига кирди. Қараса, шайх шогирдларига Саҳиҳул Бухорийни шарҳлаб бераётган экан. У одам шайхга "Ғарбда одамлар Ойга етишди. Сиз бўлсангиз Саҳиҳул Бухорийни шарҳлаб ўтирибсиз" деди.

Шунда шайх "Бунинг нимаси ажабланарли? Махлуқ махлуққа етибди-да. Биз эса Холиққа етишни истаймиз. Лекин ичимизда қуруқ қолган кимса фақат сенсан. На Ойга етдинг, на биз билан Саҳиҳул Бухорийни ўргандинг" деди.

Бугун шунақалар кўпайиб кетди. Ўзлари карвон билан бирга юрмайдилар, аммо карвон ҳам уларнинг ёмонликларидан қутулмайди.

Яратганнинг Ўзи ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group