Translation is not possible.

Олтинга тенг насиҳатлар

«Яъқуб деди: «Эй ўғилчам, бу тушингни оға-иниларингга ҳаргиз айта кўрма, токи улар сенга қарши бирон ҳийла қилмасинлар. Чунки шайтон инсон учун очиқ душмандир»

(Юсуф сураси, 5-оят).

Ҳамманинг олдида (сенга насиб бўлган) неъматларни айтаверма! Чунки сўзингни тинглаётган ҳар бир киши ҳам сени ёқтирувчи бўлмайди. Атрофингдаги кишиларга, гарчи улар яқинларингдан бўлишса ҳам, ўқилаверадиган очиқ китоб каби бўлиб олма. Ошкор қилмайдиган баъзи сирларинг ҳам бўлсин.

Чунки бирор киши Юсуфнинг алайҳиссалом, кўйлагига эга бўлмаганидек, сен ҳам Яъқубнинг алайҳиссалом, сабри ва иймонига эга эмассан!

Аҳмад Холид Тавфиқ.

Send as a message
Share on my page
Share in the group