Translation is not possible.

(Ўзимизнинг наздимизда) солиҳ амал қилсак, Сендан савоб умид қиламиз. Гуноҳимизни эса кечишингни сўраймиз. Ўтакетган суллоҳмизда!

Аммо не қилайликки, ҳолимизга шу ярашади. Чунки Сен Оламлар Парвардигори, биз эса кичик бир яратганингмиз. Саховатпеша бойдан тиланаётган хира тиланчидан-да тубанмиз.

Сен Бой, биз фақир, Сен Қодир, биз ночор, Сен саховатли, биз муҳтож. Шундай экан, биз суллоҳ-нотавонларга Ўзинг марҳамат қил! Эшигинг тагида турган гадойни ноумид қайтарма!

Mubashshir Ahmad

Send as a message
Share on my page
Share in the group