Translation is not possible.

Ғалат жамиятда яшаймиз

Эмишки, ароқ муносабатларни яқинлаштирар экан...

Эй биродар, муносабат меҳр-муҳаббат, ҳурмат-эҳтиромдан яқинлаштирмайдими?! Инчунин, шайтон суви билан яралган оқибат, алқисса, жаҳолатга юз тутгусидир. Давраларда ичиб олиб бир-бирини итдек ялаб, манфаатлар тўқнашганда итдек талашганлар қанча?!

Aллоҳ ҳаром қилган сувни қўлга тутиб, Aллоҳдан ният тилаймиз...

Эй биродар, ёмонликлар онаси деб қараладиган нарса билан қандай қилиб фарзандингга бахт, ишингга ривож, ота-онангга узоқ умр тилайсан?! Aллоҳдан сажда қилиб, кўзда ёш билан ният қилинмайдими?!

Ҳаммамиз ўзимизга ўзимиз фатво ҳайъатимиз...

Эмишки, ароқнинг озгинаси ҳаром эмасмиш! Эй Қуръонни қўлига тутмаган, тўртта ҳадисни ўқимаган ғофил банда, ҳеч бўлмаса, зарра жумла келтира оласанми ароқ ҳаром эмаслигини тасдиқловчи?!

Aллоҳ каломини муқаддас билиб, сен билан чўчқадек ичмаган, ғийбат қилмаганни ўзингча писмиқликда, чақимчиликда, риёкорликда айблайсан. Ваҳоланки, билмайсанки, қиёматда ўзинг қандай сифатлар билан эсланишингни!

Send as a message
Share on my page
Share in the group