Translation is not possible.

ОНA ТУРКИСТОН

Aсли отинг Турон Туркмиди?

Шундай қолсанг қашқир ейрмиди?

Бўлди ўзбек, қирғиз, қозоқ, деб,

Энди биров қўшил дермиди?

Ўзбек, қирғиз, қозоқ - сартимсан,

Уйғур, тотар, туркман - туркимсан,

Тожик - оғам, озор - Ўғузсан,

Бир Онадан тарқагандирсан.

Бир бирингдан ажрамагин ҳеч,

Гина-кудрат ғанимликдан кеч.

Тугинларни биргалашим еч,

Оғаларим кеч бўлмасин, кеч.

Қаддинг кўтар, Она Туркистон!

Йиллар ўтар, қара, Туркистон!

Орол қани, тошқин сой қани?

Ер остингда газу мой қани?

Қаёқ кетди бор бойликларинг?

Тананг узра дардсиз жой қани?

Ўзбек, қирғиз, қозоқ - сартимсан,

Уйғур, тотар, туркман - туркимсан,

Тожик - оғам, озор - Ўғузсан,

Бир Онадан тарқагандирсан.

Қаддинг кўтар Она Туркистон!

Йиллар ўтар, қара, Туркистон!

Сени асли иймонинг бутун,

Иймон аҳли сотмагай юртин,

Кўз олдингдан тарқасин тутун,

Гўрўғлилар минсин Гиротин.

Ўзбек, қирғиз, қозоқ - сартимсан,

Уйғур, тотар, туркман - туркимсан,

Тожик - оғам, озор - Ўғузсан,

Бир Онадан тарқагандирсан.

Бир бирингдан ажрамагин ҳеч,

Гина-кудрат ғанимликдан кеч.

Тугинларни биргалашим еч,

Оғаларим кеч бўлмасин, кеч.

Қаддинг кўтар, Она Туркистон!

Йиллар ўтар, қара, Туркистон!

Shavkat Rahmon

#История

Send as a message
Share on my page
Share in the group