Translation is not possible.

#ибрат #фойдали

Ҳузурингни йўқотсанг:

“Ё Малик!” – де, У ҳузур беради.

Йўлингни йўқотсанг:

“Ё Самийъ!” – де, У йўлингни кўрсатади.

Ишончингни йўқотсанг:

“Ё Рашид!” – де, У ишонч ато қилади.

Ўзингни йўқотсанг:

“Ё Зулжалоли вал икром!” – де, У ўзингга қайтаради.

Гуноҳларинг юкидан юрагинг эзилганида:

“Ё Таввоб! Ё Ғаффор! Ё Афувв!” – де, У тавбаларни қабул қилувчидир.

У - авф этувчиларнинг энг аълосидир.

Одамлар орасида ёлғиз қолганингда:

“Ё Қуддус! Ё Азиз! Ё Ваҳҳоб! Ё Мужийб!..” – де, унинг гўзал исмларини такрор-такрор тилга ол!

У сени ёлғиз ташлаб қўймайди.

Ёрдам керак бўлганида ундан сўра:

У – Ҳакамдир,

У – Ҳасийбдир,

У – Хабийрдир,

У – Ҳакиймдир,

У – Ҳақдир!..

Бас , яна сўрашдан бошқа қандай мушкуллик қолди бизга!!!

Send as a message
Share on my page
Share in the group