Translation is not possible.

ФАЛАСТИННИ ҚОРА БАХТ ҚОПЛАДИ

Хеч қандай хозирлик кўрмадим. Факат боламни олдим. Фаластиндан бу дунёни тарк этаётгандек чикдим. Кувилаётган эдим...

Сўнгги марта Фаластинга қарадим. Унда қора кўзларим акс этган эди. Бир онда чор тараф корайиб кетгандек кўринди.

Фаластин кадарига бахтим тушган эди.

Илк бор Фаластин устидан чукур бир ох тортдим. Ўзимча гулдирадим:

Айрилик диёри Фаластин... Уни ватан билганларни бахтикаро килган Фаластин. Бағрига маъсумларни сиғдирмаган, бегона қўлларга топширган Фаластин. Хижрат юрти, сабр юрти, машаккат юрти, кахр юрти, изтироб юрти Фаластин....

Димоғимга яна анча нарсалар тўпланди. Изтиробнинг кахрли кўллари юрагимни чангаллаб олди. Қалбимга гурбатнинг аччик, зада қилувчи ели урилди.

Фаластинга бир маъсумнинг кўнглидан сургун тушди. Ичимда ғазаб ўклари тизилди, лекин уларни ёйга солмадим. Буни такдирга эътироз деб билдим.

Бундан буён Фаластиннинг номи оналарни, гўдакларни бағрига олишни истамаган шаҳар деб танилади.

Гудакнинг ота ҳасратидан Фаластинга ҳасрат тушди.

Ғазонинг у бошидан кириб, бу бошидан чиқдим, шаҳардан айрилдим.

Энди Фаластин мазлумларни маҳзун, золимларни магруру маъмур айлаган диёр бўлади.

Фаластин устига менинг тақдирим тушади.

Тинмай йиғлар эдим....

Фаластин энди Хожар йиғлагандек йиглайди. Фаластинга кўз ёшлари томади....

Энди Фаластинда мен каби оналар, Исмоил каби гўдаклар йиглайди. Ҳар бир боланинг йиғисида Исмоилнинг овози, менинг оҳларим эшитилади.

Фаластинга бир онанинг оҳи тушган эди.

Ҳар нарса азал асрорининг қайдлари эди...

#kitobdan_iqtibos

©️ Nuriya Cheleyen

"Har ayol Xojardir" 📚

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group