Translation is not possible.

Рум сураси, 24-оятда:

وَمِنۡ ءَايَٰتِهِۦ يُرِيكُمُ ٱلۡبَرۡقَ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَيُنَزِّلُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَيُحۡيِۦ بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَآۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ

Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир.

💡Чақмоқ билан ёмғир ёғиши ва ернинг тирилиши орасида қандай алоқа бор?. Ернинг хаёти фақат сувнинг узига боғлиқми?.

📔Йуқ, бу ерда яна бошқа бир омил хам булиб, у усимликларнинг усишида асосий вазифани бажаради. У хам булса азот моддасидир. Бу модда булмаса, хеч қандай усимлик усмайди. Азот тупроққа икки хил йул билан аралашади:

1. Чақмок орқали. Хар чақмоқ чаққанда кисларод билан азот аралашиб, ёмғир орқали ерга тушади. Чақмоқ билан шуғулланувчи олимлардан Карл Макруннинг айтишича, хар йили чақмоқлардан 100 миллион тонна азот пайдо булар, бу эса ер юзидаги заводларда ишлаб чиқарилган азотдан 10 марта куп экан.

2. Бактериялар орқали. Усимликларнинг томирларида маьлум бактериялар булиб, бу бактериялар хаводаги азотни олиб, қайта ишлаб, озуқа азотига айлантиради.

Оятда олдин чақмоқ, ундан сунг ёмғир ва ерга хаёт кириши эслатиб утилган. Бу бузилмас тартибни хам хозирги замон илми исботлаган булиб, Қурьони Карим у хақида 15 аср олдин айтиб утган. Шунинг узи хам табиатда режа ва қасд борлигига ёрқин далилдир.

"Иймон" китобидан олинди.

image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group