Translation is not possible.

Имом Аҳмаднинг “Муснад”ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, у деди:

- Мусулмон киши қирқ ёшга етганида Аллоҳ таоло унга жунун (жиннилик), барос (пес) ва жузам (мохов касаллиги) каби турли балолардан омонлик беради, сақлайди.

- Қачонки эллик ёшга етганида, Аллоҳ таоло унга эртанги ҳисобини осонлаштиради.

- Қачонки олтмиш ёшга етганида унга суюкли бўлган инобат – Ўзига қайтиш билан ризқлантиради.

- Қачонки етмиш ёшга етганида Аллоҳ уни яхши кўради ва само аҳли (фаришталар) ҳам яхши кўрадилар.

- Қачонки саксон ёшга етганида Аллоҳ таоло унинг ҳасанотларини қабул қилади ва ёмонликларини ўчиради.

- Қачонки тўқсон ёшга етганида Аллоҳ таоло унинг олдинги ва кейинги гуноҳларини кечиради. Унинг Аллоҳнинг ердаги асири деб атайди ва аҳлини шафоат қилиш имкони берилади”.

Шайх Абдулқодир Ийсо.

Send as a message
Share on my page
Share in the group