Translation is not possible.

Тўй пайтида ёки келин-куёвни кўрганда улар учун энг муносиб табрик мана шундай бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон инсонни уйланган пайтида табрикласалар, «Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни хайр ила жамъ қилсин», дер эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Келин-куёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келин-куёвни табриклаш пайтида уларга Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраб, бахтли ҳаёт кечиришларини сўраб, дуо қилиш керак.

Send as a message
Share on my page
Share in the group