Translation is not possible.

Дунёвий сабаблар борасида

Кимдир тижорат ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлса, ўзида маблағи бўлмаса қарз олади ва фойдага кира бошлагач қарзларини узиб юборади. Агар у пулни уй-жой қуриш ёки тўқ яшашлик учун сарф қилса, қарз узгани имкон топа олмайди. Борини сотса ҳам етмаслиги мумкин. Оқибатда хор бўлади.

Давлатлар ҳам худди шу кабидир. Ривожланамиз деб қарз олиб, уй-жой ва қорин ғамига сарфлаб юборса, охири инқирозга юз тутади. Кириб келган сармояни қаерга сарф қилинаётгани муҳим. Ёки самараси тез кўринадиган (саноат корхонаси ёки савдо-сотиққа ўхшаш) жиҳатларга, ёҳуд кечроқ юзага чиқадиган (таълимни ривожлантириш каби) соҳаларга йўналтириш керак.

Агар халқ ичида ихтиро ёки ақлий кашфиётга салоҳият бўлмаса, шуни шакллантириш керак. Бунинг учун таълимни ривожлантириш зарур. Шунда қарамликдан ҳам фориғ бўлинади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group