Translation is not possible.

Мансабидан фойдаланмаган халифа

Халифа Умар ибн Абдулазиз бир кун жума намозига андак кечикиб келди.

У кишига: - “нега кеч қолдингиз?” - дейилганда,

Халифа:

- “кўйлагимни ювгандим, қуришини кутиб қолдим” - деб жавоб берди.

Халифа Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётганди. Қайноғаси Маслама ибн Абдулмалик зиёратга келиб, куёвининг эгнидаги кўйлак кир бўлиб кетганини кўрди ва синглиси Фотимага қарата:

“Эрингнинг кўйлагини ювиб берсанг бўлмайдими?! Қара, не аҳволга тушибди” - деб койиди.

Фотима:

- “Аллоҳга қасам, унинг бошқа кўйлаги йўқ. Агар ювиш учун ечсам яланғоч қолади” - деб жавоб қилди. Субҳаналлоҳ!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group