Translation is not possible.

"Янги йил байрами диний байрам эмас, у шунчаки ижтимоьий байрамдир. Ижтимоьий байрам бўлгач шариьат ундан қайтармайди" - деган маьнодаги гапларга эргашиб, насороларнинг диний бўлмаган байрам ва урф одатларини қилиб кетавериш биз мусулмонларга тўғри келмайди. Бегоналарнинг эьтиқодий бўлмаган байрамлари биз мусулмонларнинг одоб-аҳлоқ ва тақво мезонимизга ҳам тўғри келиши лозим. Дунёда Исломий бўлмаган миллатларнинг юзлаб ижтимоьий байрамлари бор. Айтайлик Ақшдаги "Hellowen" ёки Испанларнинг "Tomatina" байрамларини олайлик. Бу байрамлар ҳам ижтимоьий байрам ва улар диний эьтиқод билан боғланмаган. Ҳолбуки бундай ижтимоьий байрамлар бизнинг одоб-аҳлоқ ва тақво меёрларимизга мутлақо зиддир. Янги йил ҳам шундай, у одоб-ахлоқ ва тақво жиҳатидан бизга тўғри келмайди.

Аллоҳ таоло Ўз каломи билан бизни Исломга ҳидоят қилди. Росулини юбориб одоб-ахлоқ ва тақвода бизни бутун инсониятга ўрнак қилиб тарбия қилганини унутмаслигимиз керак.

Юксак аҳлоқни тубанликка асло алмаштирмаймиз.

#islam

Send as a message
Share on my page
Share in the group