Translation is not possible.

Ҳанафий мазҳабида ЯНГИ ЙИЛ ҳукми

Ҳанафий мазҳабидан бир қадам ҳам чиқмасликни иддао қилувчилар, гапингизга чидайсизми унда эшитинг!

Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан аллома Мулло Алий ал-Қорий роҳимаҳуллоҳ “Фиқҳул акбар” китобига битган шарҳларида 📚«Диндан чиқарадиган лафзлар ва ҳаракатлар» боби, 499-бетда ёзадилар: «Ал-Хулоса»да келадики, Наврўз байрами куни мушрикка бир тухумни совға қилган одам кофир бўлади. Чунки у мушрикнинг куфри ва залолатига ёрдам берди ёки совға бериши билан уларга ўхшади».

📚500-бетида шундай дейдилар: «Кимки кофирлар (байрами учун) йиғиладиган ерга чиқса, кофир бўлади. Чунки бу куфрни эълон қилишдир»

«АлФатава АсСуғро» китобида келадики: «Наврўз куни илгари одатланмаган нарсани Наврўз байрамини улуғлаб сотиб олган киши катта гуноҳни қилиб, кофир бўлади. Чунки у кофирларнинг байрамларини улуғлади».

📚Шарҳ Фиқҳул Акбар: 186

Ибн Туркманий ал-Ҳанафий айрим мусулмонлар ғайри динлар байрамларида катта нафақалар қилишлари ва болаларини кўчаларга олиб чиқишларини зикр қилиб, бунинг сўнгида айтадилар: «Айрим Ҳанафий олимлари айтганлар: «Кимда ким юқорида айтилганларни қилса-ю, тавба қилмаса уларга ўхшаб кофир бўлади»».

Ханафий мазҳабининг китобларидан бўлган 📚«Мажмаун-Навазил» китобида шундай дейилади: «Мажусийлар Наврўз байрамида тўпланганида мусулмон: «Қандай яхши йўл топишибди!» деса кофир бўлади, дейилган. Нега?! Чунки у Ислом одатларини қабоҳатга чиқаришни кафолатлаш билан бирга, куфр тузукларини мақтамоқда».

Абу Ҳафсул Кабир ал-Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар бир киши эллик йил Аллоҳга ибодат қилиб, сўнг «Наврўз» байрамида, шу кунни улуғламоқчи бўлиб мушрикларнинг бирига тухум совға қилса, ўзи кофир бўлиб амаллари ҳабата бўлади»

📚«Баҳрурроиқ» 8/555, Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» 2/315.

Мушрикларнинг байрамини нишонлаш, табриклаш борасида ҳанафий уламоларичалик қаттиқ гапирган мазҳаб йўқ.

Mazhabizga Sodiqmisiz ?

Send as a message
Share on my page
Share in the group